Жаҳон футболида ортда қолган 2024 йилнинг энг кўп гол урган футболчиси маълум бўлди. Ёдингизда бўлса, 2023 йилнинг энг кўп гол урган ўйинчиси 54 та гол билан Криштиану Роналду бўлган эди.
2024 йилда эса "Спортинг" ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Гйокереш 62 та гол билан энг зўри бўлди. "Спортинг" Викторга 62 рақами туширилган махсус либосни топширди.
2024 йилда энг кўп гол урган футболчилар:
1. Виктор Гёкереш, Швеция - 62 та гол
2. Эрлинг Холанд, Норвегия - 49 та
3. Харри Кейн, Англия - 46 та
4. Криштиану Роналду, Португалия - 43 та
5. Ву Лей, Хитой - 42 та
6. Роберт Левандовски, Польша - 42 та
7. Жонатан Дэвид, Канада - 40 та
8. Рафаэлсон, Бразилия/Хитой - 40 та
9. Эл Каби, Марокаш - 40 та
10. Килиан Мбаппе, Франция - 39 та гол.
Охирги 16 йилликни оладиган бўлсак, Роналду энг кўп 5 марта йилни энг кўп гол билан якунлаган. Ундан кейин Лионель Месси 3 марта. Рўйхатда анча йиллардан бери Осиё футболида тўп тепиб келадиган ҳужумчилар Бағдод Боунеджа ва Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ҳам бор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тадбиркорнинг қарзини тўламаган ташкилот мулкларидан айрилиб қолиши мумкин эди
АПЛ клуби Абдуқодир Ҳусановга ҳаммадан кўпроқ нарх таклиф қилди
Қандай қилиб 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев РПЛ юлдузига айланди?
Навоий вилоятида Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин донорлардан қарийб 200 млн доллар тўплади
Хитойда COVID'га ўхшаш вирус тарқалмоқда (видео)
Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди
Абдуқодир Ҳусановнинг йўқлиги "Ланс"га мағлубият олиб келди