“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти “Валенсия”га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассис Испания Ла Лигасидаги рақиблари “Барселона” ва “Атлетико Мадрид” билан бўлаётган кураш ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Биз учун “Атлетико” ҳам “Барса” ҳам чемпионлик курашидаги иккита бир хил рақиб ҳисобланади. Ноябрь ойида жамоам билан бирга бир нечта муаммоларга дуч келган эдик. Йилнинг сўнггида эса каталонияликлар билан ҳам шундай воқеа рўй берди. Шу боис, ҳозирда уч клуб ҳам чемпионлик учун тенг имкониятларга эга ва энг асосий фаворит ҳам ҳисобланишади” – дея, таъриф бериб ўтди италиялик бош мураббий.
Хабарингиз бор, “матрасчилар” 18 та учрашув ўтказиб, 41 очкога эга бўлди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Қаймоқранглилар” эса 18 та тўқнашувдан сўнг 40 очко жамғариб, 2-ўринни банд қилаётган бўлса, Флик бошчилигидаги “кўк-анорранглилар” 19 та ўйинда иштирок этиб, 38 очко тўплаган ҳолда 3-поғонани эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигасининг 12-туридан ўрин олган “Реал Мадрид” ва “Валенсия” тўқнашуви маълум сабабларга кўра, қолдирилган эди. Мазкур баҳс 3 ноябрь куни Тошкент вақти билан 01:00 да старт олиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия. Ҳусниддин Алиқулов "Бешиктош" дарвозасига гол урганди, аммо... (видео)
Камбэк! 0:2 ҳисобини 3:2 га айлантирган «Милан» Италия суперкубогини қўлга киритди
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Гвардиола “Манчестер Сити”нинг муваффақиятсизлиги сабабчиси ким эканини айтди
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Хоразмда "Қизил китоб"га киритилган қушни сотаётган шахс қўлга тушди