Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачевнинг менежери Али Абдель-Азиз UFC раҳбари Дана Уайтнинг Жон Жонс вазн тоифасидан қатъи назар, энг зўр жангчи экани ҳақидаги сўзларига қарши чиқди.
“Ислом ўзининг сўнгги саккиз рақибидан еттитасини муддатдан аввал таслим қилди. Бу америкаликка нисбатан ҳурматсизлик эмас. Тўғри, Жонс ажойиб йигит, аммо у кураша олмайдиган Сирил Ган ва бобо деб ҳисоблаш мумкин бўлган Стипе Миочични мағлуб этди. Шу боис Дананинг гапларига қўшилмайман” — деб менежернинг сўзларини келтирмоқда "ММАJunkie".
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 18 январь куни Махачев (26-1) "UFC 311" турнирида Арман Царукян(22-3)га қарши жанг қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хусийлар Исроилга йирик ҳужум ҳақида эълон қилди
Макрон: “АҚШ Россияни Украина бўйича музокаралар ўтказишга кўндириши керак”
Гвардиола “Манчестер Сити”нинг муваффақиятсизлиги сабабчиси ким эканини айтди
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Аббосбек Файзуллаевни гранд клуб олиб кетади...
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди