2024 йилда Европанинг энг кучли беш лигаси клублари ўйинчилари орасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи аниқланди. Бу лигаларга Испания Ла Лигаси, Германия Бундеслигаси, шунингдек, АПЛ, Франция 1-лигаси ва Италия А Серияси киради. Барча расмий учрашувлар ҳисобга олинди.
Transfermarkt портали рейтингига кўра, унда биринчи ўринни Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде эгаллади. У 2024 йилда 56 та ўйин ўтказди.
Бироқ Вальверде рейтингда ягона етакчи эмас. Унинг натижасини яна икки футболчи – Мадриднинг "Атлетико" клуби футболчиси Коке ва "Ливерпуль"дан Коди Гакпо ҳам такрорлади. Шундай қилиб, рейтинг ғолиби уч футболчи бўлди.
2024 йилда 55 та ўйин ўтказган яна икки футболчи бор, бу ажабланарли даражада, иккаласи ҳам "Аталанта" клубидан. Улар – Шарль де Кетеларе ва Берат Джимсити. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Apple ўзбошимчалик билан фойдаланувчи суратларини сканерлай бошлади
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди