“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг жорий мавсумдаги муваффақиятсизликлари сабабларини изоҳлади дея куйида унинг сўзларини келтирмоқда The Guardian нашри.
“Мен ўзимга нисбатан жуда адолатлиман ва асосий сабаб ўзим эканлигини тан оламан. Гап футболчиларда эмас. Уларда бир оз пасайиш кузатиляпти, лекин бу табиий жараён, ўтган мавсумда ҳам шундай бўлган.
Мен ечим топишим керак эди, бошқача йўл тутишим керак эди, лекин буни қилмадим. Шу сабабли биз ҳозирги вазиятда қолдик — айбдор ўзимман. Буни бошқаларга яхши кўриниш учун эмас, ҳақиқат бўлгани учун гапираяпман. Мен футболчиларни бошқараман ва улар билан керакли натижага эриша олмадим”, - деди Гвардиола.
Ҳозирги кунда “Манчестер Сити” жамоаси Англия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. Хосеп Гвардиола жамоаси 19 турдан сўнг 31 очкога эга.
Бугун, 4 январь куни “Манчестер Сити” 20-тур доирасида “Вест Ҳэм”га қарши майдонга тушади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Никоҳлар нега бузилади: асосий сабаблар ва ечимлар
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди