Австралиялик боксчи Теремоана Жуниор (5:0, 5 КО) ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (14:0, 14 КО) билан реванш жангини ўтказишни исташини маълум қилмоқда. Бу ҳақда "Sports.kz" хабар берди.
Теремоана ва Жалолов 2024 йилда Париж Олимпиадасининг чорак финалида тўқнаш келишган. Жанг 5:0 ҳисобида Баҳодир Жалоловнинг фойдасига ҳал бўлганди, бироқ, австралиялик "Катта ўзбек"нинг мазкур ғалабасини ҳали ҳам баҳсли деб ҳисобламоқда:
"Қасос олишни хоҳлайман, чунки Олимпиададаги ғалаба меники эди. Менга бир оз вақт беринг ва биз албатта профессионал боксда тўқнаш келамиз. Буни интиқлик билан кутаман" - деди Теремоана Жуниор "Boxing News" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки боксчи ҳам тез орада навбатдаги жангларини ўтказади. Теремоана Жуниор 8 январь куни германиялик Осасу Отобо (11-1-1, 5 КО) билан, Баҳодир Жалолов эса 6 февраль куни Франция вакили Давид Спилмонт (16-8-1, 11 КО)га қарши рингга кўтарилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple раҳбари Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилди
Доналд Трамп Жо Байденни Украинадаги можарода айблади
Бухорода виртуал “валютчик”лик қилган 17 ёшли ўсмир жавобгарликка тортилмайдиган бўлди
Абдулла Қодирий: муаллифни қаматган мақола
Дам олиш кунларидан кейин иш ритмига қандай қайтиш мумкин?
Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди
"Манчестер Сити" навбатдаги "йиртқич" ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)