“Барселона” мутасаддилари ёзда сенсацион трансферни амалга ошириш учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Каталонияликлар таркибни “Атлетик” вакили Нико Уильямс ёки “Бавария” юлдузи Жамол Мусиала билан кучайтирмоқчи. Ҳар иккала ўйинчини олиш катта сумма ва мураккаб музокараларни талаб қилади.
“Барселона” раҳбарияти ўз режасини амалга ошириш учун жорий мавсум зўр ва самарали ўйнаётган Рафиньяни “қурбон” қиладиган бўлди.
Рафиньянинг клуб билан келишуви 2027 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ клуб жорий мавсумнинг дастлабки 25 та ўйинида 17 та гол ва 10 та ассист муаллифи бўлган ўйинчини қимматроқ сотиб юбормоқчи. Каталонияликлар бразилиялик футболчининг сермаҳсул ўйини унинг нархини ўсишига асос бўлади, деган фикрда.
Клуб хўжайинлари Рафиньяни 80 миллион евро таклиф қиладиган жамоага беришга тайёр. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди
Жавоҳир Синдоров нуфузли турнир ярим финалига йўлланмани қўлга киритди!
Лукашенко ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилди
"Насаф" клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлади
Абдуқодир Ҳусановнинг йўқлиги "Ланс"га мағлубият олиб келди
Энтони Блинкен: Украина фаровон келажак учун салоҳиятга эга
Санэпидқўмита метапневмовирус инфекцияси тўғрисида маълумот берди
Ўзбекистон айрим ҳудудларида 7 январь куни ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда