Қишки трансферлар ойнасининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланган Абдуқодир Ҳусанов Италия футболининг грандлари назаридан ҳам четда қолаётгани йўқ.
Европадаги манбалар ўзбек футболчисига “Наполи” ва “Аталанта” каби жамоалардан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумот чиқарганига бир неча ҳафта бўлди. Сўнгги хабарларга қараганда, мамлакатнинг энг қудратли клубларидан “Ювентус” ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди.
- “Ювентус” ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш йўлларини қидиришда давом этмоқда. Туринликлар биринчи навбатда, истеъдодли ва келажаги порлоқ ёш ўйинчиларни топишга уринмоқда. Скаутлар Португалиядан Альберто Коста номзодини тавсия қилишди. Бироқ Франция чемпионатида ундан ҳам зўри – Абдуқодир Ҳусанов номзоди чиқиб қолди.
Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи 2004 йилда туғилган ва айни пайтда “Ланс”нинг ишонган футболчиси ҳисобланади. Бу ўйинчини қитъанинг бир неча номдор клублари, хусусан “Реал Мадрид” ҳам ўз нишонида ушлаб турибди ва дастлабки музокараларни бошлаб юборган.
“Ланс” бош директори Пьер Дреосси агар яхши таклиф тушса, клуб қишки трансферлар вақтидаёқ ўз футболчисини қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган, - деб маълумот тарқатди ilbianconero.com сайти.
Италия футболи экспертлари Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларини таҳлил қилиб, статистик кўрсаткичларга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
Хусусан, 20 ёшли футболчи жорий мавсумнинг барча турнирларидаги дастлабки 16 та учрашувида жами 1219 дақиқа ҳаракат қилди ва ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, битта голли узатма ҳам қайд этди.
Calciomercato.com порталининг маълум қилишича, Ҳусанов ҳаводаги яккакурашларда ғолиб чиқиш ҳамда ҳимоя ҳаракатларини амалга оширишда 80 фоизлик кўрсаткич қайд этган Европадаги ягона марказий ҳимоячи ҳисобланади.
Бундан ташқари, ўзбек футболчиси прогрессив пас узатиш бўйича 88 фоиз ўйинчилардан устунлик қилмоқда, Ҳусановнинг олдинга оширган тўпларининг 81 фоиздан кўпроғи манзилга аниқ етиб борган.
Ҳусанов жисмонан бақувват бўлишига қарамай, қисқа ва узун масофаларга тез югуради, координацияси мукаммал, ҳимоя ва ярим ҳимоя ҳудудларининг исталган нуқтасида ўйнай олади. Абдуқодир вазиятларни олдиндан баҳолайди ва рақибларига нисбатан эрта ҳаракат қилади, рақиб билан юзма-юз келишдан чўчимайди, танасининг устунлигидан фойдаланади, подкат ташлашда аксарият ҳолатларда “тоза” ўйнайди.
Ўзбек футболчиси тўп билан яхши ишлайди, рақиб ўйинини синдириш ва ўз жамоаси ҳужумларини бошлаш ҳадисини олган, кейинги пайтда ўзи ҳам олдинги чизиққа ўтиб, рақиблар дарвозасига хавф сола бошлади.
Ана шу статистик маълумотлар ва ўйинчининг шахсий кўрсаткичларига асосланган экспертлар Абдуқодир Ҳусановнинг ноёб қобилияти борлиги ва шунинг учун ҳам 20 ёшли футболчи Европанинг номдор клублари ўртасида талаш бўлаётганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2023 йилнинг ёзида “Ланс”га кўчиб ўтгунга қадар, Беларусь олий лигасида “Энергетик-БГУ” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
20 ёшли марказий ҳимоячи бир ярим йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва халқаро майдонда ҳозирга қадар 18 та учрашувда иштирок этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Неймар: “Мен Роналдунинг фикрига тўлиқ қўшиламан”
Олимпиадаларда ўзбек йигитларига мағлуб бўлган машҳурлар...
Жавоҳир Синдаров нуфузли турнир финалида мағлубиятга учради
Абдуқодир Ҳусанов ўзига жамоа танлади! Визага ҳужжат топширилди...
Ҳусанов фантастик нархга кетади, харидор номи ойдинлашиб қолди!
Фабрицио Романодан Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери бўйича янги пост!
Декабрда нечта келишилган ўйин ўйналгани маълум қилинди
"Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига клуб раиси ташриф буюрди