"Пахтакор" собиқ футболчиси ва собиқ спорт директори Жафар Ирисметов "Манчестер Сити"нинг Абдуқодир Ҳусановга қизиқиши ҳақида фикр билдирди.
"У жуда тез ривожланмоқда ва "Ланс" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлари билан Европанинг топ клубларидан бирида ўйнашга тайёр эканлигини исботламоқда. Албатта, "Сити" футболчиларни янада ривожлантира оладиган клуб. У ерда дунёнинг энг яхши мураббийи ишлайди, дейиш мумкин. Агар "Реал" ёки "Сити"ни танлашга тўғри келса, унга иккинчисига ўтишни маслаҳат берган бўлардим.
Англияда "Сити"ни қўллаб-қувватлайман. Агар Ҳусанов "шаҳарликлар" сафига ўтса, уни шу клуб либосида кўрганимдан жуда хурсанд бўламан", - деди Ирисметов "Metaretings.ru" сайтига.
20 ёшли Ҳусанов "Ланс" сафида 18 та ўйин ўтказиб, битта голли узатма амалга оширган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. "Трансфермаркт" футболчининг бозор нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
UFC эгалари бокс лигасини ташкил қилмоқчи
Аббосбек Файзуллаевни Килиан Мбаппе ва Флориан Вирцга қиёслашди
Ханс-Дитер Флик: Бу юлдузни кўзимдан тезроқ йўқотинглар!
Неймар: “Мен Роналдунинг фикрига тўлиқ қўшиламан”
Олимпиадаларда ўзбек йигитларига мағлуб бўлган машҳурлар...
Жавоҳир Синдаров нуфузли турнир финалида мағлубиятга учради
Абдуқодир Ҳусанов ўзига жамоа танлади! Визага ҳужжат топширилди...
Ҳусанов фантастик нархга кетади, харидор номи ойдинлашиб қолди!