“Барселона” Испания Суперкубоги финали йўлланмаси учун ўтказилган учрашувда “Атлетик” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бироқ айнан мана шу ўйиндан кейин бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг плеймейкер Френки де Йонг билан муносабатлари ўта таранглашди.
Германиялик мутахассис нидерландиялик футболчининг ўйинидан умуман қониқмади ва клуб президенти Жоан Лапортага Френкини имкон қада тезроқ жамоадан йўқотишни сўради.
Бильбаоликларга қарши учрашувнинг 73-дақиқасида Флик де Йонгни майдонга туширди. Тажрибали футболчи барқарор ўйин намойиш эта олмади. Ҳатто унинг қўпол хатоси “Барселона” учун қимматга тушишига бир баҳя қолди.
Бу беллашувдан кейин Ханс-Дитер Флик нидерландиялик ярим ҳимоячи ўйин схемасига умуман тўғри келмаслигига амин бўлди.
Каталонияликлар билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга бўлган Френки де Йонг катта маош оладиган ўйинчилардан ҳисобланади. Шу боис, унга харидор топиш жуда қийин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
UFC эгалари бокс лигасини ташкил қилмоқчи
Аббосбек Файзуллаевни Килиан Мбаппе ва Флориан Вирцга қиёслашди
Абдуқодир Ҳусанов қайси жамоага ўтгани яхшироқ?
Неймар: “Мен Роналдунинг фикрига тўлиқ қўшиламан”
Олимпиадаларда ўзбек йигитларига мағлуб бўлган машҳурлар...
Жавоҳир Синдаров нуфузли турнир финалида мағлубиятга учради
Абдуқодир Ҳусанов ўзига жамоа танлади! Визага ҳужжат топширилди...
Ҳусанов фантастик нархга кетади, харидор номи ойдинлашиб қолди!