date
views 475

Ниҳоят Абдуқодир Ҳусанов "яшил чироқ" ёнишини кутмоқда

Ниҳоят Абдуқодир Ҳусанов "яшил чироқ" ёнишини кутмоқда
"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Футболчи ҳам "шаҳарликлар" сафига бориб қўшилишга рози бўлди, дея хабар бермоқда "Sky Sports" журналисти Патрик Бергер.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Абдуқодир Ҳусанов "шаҳарликлар" сафида тиббий кўрикдан ўтиш учун "Ланс" томонидан "яшил чироқ" ёнишини кутмоқда.

Маълумот учун, "шаҳарликлар" футболчимиз учун бонуслари билан 50 миллион евро тўлаши кутилмоқда. Ҳамюртимизнинг "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси эса 12 миллион евро.

Манбага кўра, "Сити"нинг Абдуқодир Ҳусановдан кейинги трансфер мақсади "Айнтрахт" аъзоси Омар Мармуш бўлиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ниҳоят Абдуқодир Ҳусанов "яшил чироқ" ёнишини кутмоқда