Ёш футболчи Абдуқодир Ҳусанов фаолиятида янги давр бошланиши кутилмоқда. Sky Sport ва бошқа нуфузли манбаларнинг хабар беришича, “Манчестер Сити” жамоаси Ҳусанов билан 2030-йилнинг 30-июнига қадар давом этувчи узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи.
20 ёшли марказий ҳимоячи Ўзбекистон миллий жамоасининг истиқболли ўйинчиларидан бири ҳисобланади. “Ланс” сафида Лига 1да муваффақиятли мавсум ўтказган футболчи учун “шаҳарликлар” 50 млн евро тўлашга тайёр. Бу эса “Ланс” клубининг трансфер тарихидаги энг юқори даромади бўлиши мумкин.
Ҳозирда Ҳусанов Буюк Британияда ишлаш визасини кутмоқда ва тез орада Англияга йўл олиши кутилмоқда. Журналист Фабриз Хоккинснинг маълум қилишича, Ҳусанов “Ланс”нинг машғулотларига келмаган, бу эса унинг тез орада “Манчестер Сити”га ўтишини тасдиқлаётгандек.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг трансферини амалга оширишда таниқли агент Жорж Мендеш муҳим рол ўйнаган. У “Ланс” учун трансфер нархини максимал даражада ошириб, 50 млн еврога етказишга муваффақ бўлди.
Демак, Абдуқодир Ҳусанов яқинда расман “Манчестер Сити” футболчиси сифатида таништирилиши кутилмоқда! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Манчестер Сити» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин...
Исроил Мадримов - Теренс Кроуфорд баҳси "Йил жанги" бўлиши мумкин
Пеп Гвардиола Ҳусанов трансферига қандай муносабат билдирди?
"Насаф" Камерун терма жамоаси собиқ аъзоси билан шартнома тузади
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан неча йиллик шартнома тузади?
ПСЖ нега юлдузларини “янчиб” ташлаган Ҳусанов трансферидан бош тортди?
Ниҳоят Абдуқодир Ҳусанов "яшил чироқ" ёнишини кутмоқда
Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри жангини қачон кўрамиз?