“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола мамлакат кубоги доирасида “Солфорд Сити” устидан 8:0 ҳисобида ғалаба қозонилганидан кейин таркибда ўзгаришлар бўлиши ҳақида маълумот берди.
Испаниялик мутахассис етакчи ҳимоячи ва жамоа сардори Кайл Уокерни ушбу учрашувда майдонга туширмаганини унинг клубни тарк этишга қарор қилгани билан изоҳлади.
- Кайл бир неча кун давомида фаолиятини хорижда давом эттириш бўйича вариантларни ўрганиб чиқиш учун имкон беришни сўради. Футболчи спорт директори Чики Бегиристайнга айнан мана шу масалада мурожаат қилган.
Шу боис мен ўтган учрашувда бор фикру хаёли жамоада бўлган ўйинчилар хизматидан фойдаланишни маъқул кўрдим, - деди Хосеп Гвардиола.
34 ёшли Кайл Уокер “Шеффилд Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. Англия Премьер-лигасида “Тоттенхэм”, КПР ва “Астон Вилла” каби клубларда ҳам тўп тепган.
“Манчестер Сити” 2017 йилнинг ёзида уни “Тоттенхэм”дан 52,7 миллион еврога транфер қилиб, ўз сафига қўшиб олди. Уокер жамоанинг сўнгги йиллардаги улкан муваффақиятларида жуда катта роль ўйнади. У “шаҳарликлар”нинг ҳимоя чизиғини мувафаққиятли бошқариб келган.
Катта тажрибага эга футболчи ҳимоя ўнг қаноти ва марказида ишончли ўйнай олади. Уокер жорий мавсумда барча турнирларда 18 маротаба майдонга тушди. Бироқ ёши ўтиб қолаётгани боис асосий таркибда доимий тарзда тўлиқ ўйнашга қийналяпти.
Кайл Уокер умумий ҳисобда клублар миқёсида 631 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 52 та голли пас узатган.
Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган. Агар ҳимоячи ўзига янги жамоа топадиган бўлса, харидор “шаҳарликлар” ғазнасига маълум миқдорда бадал пули ўтказишига тўғри келади.
Transfermarkt портали ўз даврида 50 миллион еврога баҳоланган Кайл Уокерни ҳозирги трансфер суммаси 10 миллион евро эканини қайд қилган.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун "Ланс"га 50 миллион евро тўлагани айтилмоқда.
Кайл Уокер 2011 йилдан бери Англия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мамлакат бош жамоаси сафида 93 маротаба майдонга тушиб, битта гол уришга ҳам эришган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Энергетик БГУ» мураббийи "Ланс" Ҳусановни қандай "илиб кетгани"ни айтиб берди
Ўзбек боксчиси иштирокидаги тўқнашув "йил жанги" бўлди
Англия кубоги. "Манчестер Сити" рақиб жамоа дарвозасига жавобсиз 8 та гол урди!
Россиялик машҳур мураббий Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансферидан ҳайратини яшира олмади
Абдуқодир Ҳусанов трансфери: дунёнинг энг зўр мураббийини қутқариш ўзбек йигити зиммасига тушмоқда
"Манчестер Сити" яна бир қимматбаҳо трансфер устида ишламоқда
Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"
Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб...