
Россия Премьер-лигаси иштирокчиси ЦСКА қишки таътилдан кейин Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида илк ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
“Армиячилар” клуби расмий сайти жамоа 13-23 январга белгиланган илк йиғинда тикланиш машғулотларидан ташқари иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишини маълум қилди.
Бу баҳслар Ўзбекистон Суперлигаси вакили ОКМК ва Қозоғистон Премьер-лигаси иштирокчиси “Ордабаси”га қарши ўтказилади. Жумладан, "армиячилар" олмалиқликлар билан 19 январь куни беллашади. Қозоғистон клубига қарши баҳс эса 23 январга белгиланди.
Сербиялик мутахассис Марко Николич бош мураббийлик қилаётган ЦСКА чемпионатнинг биринчи қисми якунларига кўра 30 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг олтинчи ўрнида бормоқда.
Жамоа етакчиларидан Аббосбек Файзуллаев жорий мавсумда барча турнирларда 23 та учрашувда иштирок этиб, учта гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.
Маълумот учун, ЦСКАнинг бўлажак рақиби – ОКМК футболчилари 2024 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, ўз тарихида илк бор кумуш медалга эга чиққан эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар