
UFСнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ислом Махачев Месси ва Роналду ўртасидаги танловини амалга оширди.
“Мен шахс сифатида Роналдуни танлайман. Лекин иккиси ҳам жуда яхши ҳаракат қилишади. Шу боис, улар энг юқори даражадаги футболчилар ҳисобланади. Инсон сифатида менга Криштиану кўпроқ ёқади, олдинлари эса Лионель манзур келарди.
Шу сабабли, "Барселона"га ҳам мухлислик қилардим, Хабиб Нурмагомедов эса “Реал Мадрид”га. Бироқ. сўнгги йилларда ҳамма нарса ўзгарди. Месси ҳозир Маямида, Роналду эса Саудия Арабистонида яшайди" - деди Махачев.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев навбатдаги жангини 19 январь куни Лос-Анжелес шахрида ўтказиладиган "UFC 311" турнирида Арман Царукянга қарши ўтказади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар