"Насаф" клуби “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 14.13-бандига ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуоти хабар берди.
Бунда маълум клубнинг бошқа бир клубга ижарага бериши мумкин бўлган футболчилари сонини уч ва ундан кўпроқ қилиш сўралган. Регламентда эса мазкур масала икки кишилик ҳолат билан тартибга солинган.
Ўз вақтида пойтахт клублари керагидан кўп футболчи билан шартнома имзолаб, асосий таркибнинг мавсум учун қайдномасига кира олмаган футболчиларини бошқа клубларга ижара берган ва ўзаро ўйинларда рақиб жамоанинг таркиб танлаши масаласига бевосита таъсир кўрсатишга уринган. Айниқса, бир клубнинг бошқа бир клубга 7-8 нафар футболчини ижарага бериши Лигани шубҳалантирган ўйинлар сонининг ошишига олиб келган.
Шундан келиб чиқиб, Лига мазкур масалани икки усул билан тартибга солган. Яъни, клуб бир мавсум учун 45 нафаргача футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунда 2002 йилдан катта футболчилар сони 23 нафардан ошмаслиги шарт. Шунингдек, клубда 2006 йил ва ундан кейин туғилган қатор иқтидорлар бўлса, улар лимитдан ташқари рўйхатга киритилиши мумкин. Бироқ бунда рўйхатдан ўтган футболчилар сони умумий 60 нафардан ошиб кетмаслиги лозим. Ёш иқтидорлари янада кўпроқ клубга Лига талабларини бажариш шартида ўз фарм жамоасини ташкил этиш имконияти ҳам берилган.
Тартиботнинг иккинчи қисмида эса бирор клуб ўзи билан бир лигада ҳаракат қилаётган исталган клубга 2 нафардан ортиқ футболчини ижарага бера олмаслиги қайд этилган. Шунингдек, маълум бир клубнинг шу мусобақада иштирок этаётган кўплаб клубларга таъсирини камайтириш мақсадида шу клубнинг ижарага бериши мумкин бўлган футболчиларининг умумий сонига нисбатан чеклов киритилган — 6 нафаргача.
Масаланинг бошқа томонида эса клуб ўзга лигадаги клубларга исталганча футболчи бериши учун йўл очилган. Шунингдек, ёш иқтидорларга шароит яратиш мақсадида ижарага берилаётган футболчи 2003 йил ва ундан кичик бўлса, клуб юқорида қайд этилган 6 нафарлик чекловдан ташқари ҳам футболчиларини ижарага бериши мумкин эканлиги кўрсатилган.
Шуларни инобатга олган ҳолда Лига "Насаф" таклифини қабул қилмади. Клублардаги шароит, ҳомий ташкилотлар тасдиқлаётган смета, клубларнинг ўзаро муносабатлари Лигага яхши маълум. Мусобақа нисбатан муросасиз ва соғлом рақобатда ўтиши Лига учун жуда муҳим ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Бунёдкор" клуби Азиз Амонов трансферини эълон қилди
Абдуқодир Ҳусановсиз қолган “Ланс” клуби сафар ўйинида ғалаба қозонди
Абдуқодир Ҳусанов трансферига бош бўлган суперагент “Ланс”ни қандай “ухлатди”?
Карло Анчелотти кеча “Барселона”дан учралган йирик мағлубиятни қандай изоҳлади?
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб кубокни қўлга киритди
Англияда Абдуқодир Ҳусановга қандай "лақаб" беришди?
"Пахтакор" бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди
Ислом Махачев: "Мен шахс сифатида Роналдуни танлайман"