17:49 / 15.01.2025
307

Фабрицио Романо Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансфери бўйича маълумот берди

Фабрицио Романо Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансфери бўйича маълумот берди
Футбол трансферлари бўйича маълумот тарқатувчи машҳур инсайдер Фабрицио Романо яна бир бор ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансфери тафсилотларига тўхталди.

- "Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтишида ҳеч қандай муаммо йўқ. “Ланс” клуби билан трансфер борасидаги барча ҳужжатлар тайёр, фақат ўйинчи учун виза кутиляпти, шундан сўнг шартнома имзоланиши ва расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов ҳам, Витор Райс ҳам “Манчестер Сити”да ўйнайди
", деб ёзди Романо Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Ланс” клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” билан 2029 йилгача шартнома имзолашга келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Трансфер суммаси 40 миллион еврога келишилган.

Маълумот учун, “Ланс” клуби Абдуқодир Ҳусановни 2023 йил июль ойида Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубидан 100 минг еврога сотиб олганди.

Абдуқодир Ҳусанов Франция клуби сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширди. Унинг француз клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар амал қилар эди.

Transfermarkt маълумотига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг нархи 12 миллион еврога баҳоланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт