Қишки трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов келажагига ҳам ойдинлик киритилиши керак.
Айни пайтда ҳамюртимиз пойтахт “бўрилари” билан бирга машғулотларда зўр бериб ишлаб юрибди. Клуб мутасаддилари унинг келажаги бўйича бир қарорга келиши керак. Италия матбуоти ўзбек ҳужумчисига иш беришга тайёр клублар етарли эканини ёзмоқда.
Хусусан, қишки трансфер бозори очилганидан кейин 29 ёшли ўзбек ҳужумчисига “Эмполи”, “Кальяри”, “Венеция” ва “Парма” каби клублар қизиқаётгани ҳақида маълумотлар чиқарилмоқда.
Бу жамоаларнинг барчаси Элдор Шомуродов кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришни сўрамоқда. “Рома” раҳбарияти эса, ҳар доимгидек харидорларга ўйинчини мавсум якунланганидан кейин сотиб олиш мажбуриятини юклашга ҳаракат қилмоқда.
Нуфузли манбалардан бири – vocegiallorossa.it сайтининг маълум қилишича, Элдор Шомуродов учун курашда “Эмполи” фаворитга айланди.
Il Corriere della Sera газетаси ҳам тосканаликлар ўзбек футболчиси бўйича “Рома” билан музокара олиб бораётгани ва ўзаро алоқалар ижобий кетаётгани ҳақида маълумот тарқатди.
Элдорга даъвогар бўлган “Кальяри” эса, трансферни охирига етказишдан аввал, ўз таркибида ўзгариш бўлишини кутишига тўғри келяпти.
Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, сардинияликлар олдинги чизиққа янги ўйинчи олиш учун жамоанинг тажрибали форварди Жанлука Лападуланинг бошқа клубга ўтишини кутиши керак. Перулик футболчи ҳозир В Сериянинг бир неча клублари билан музокарага киришган.
Футбол селекционери сифатида фаолият юритаётган собиқ футболчи Тициано Де Патре Элдор Шомуродов “Кальяри”ни кучайтира олишига ишонмоқда.
- Мен ҳозир “Сассуоло”да скаутлик ишини олиб боряпман ва меҳнат фаолиятимдан келиб чиқиб шуни айтаманки, айни пайтда гол уриш жуда қийин бўлган Италия чемпионатига мос тушадиган яхши савиядаги ҳужумчини топиш ўта мушкул вазифа.
Бу борада Элдор Шомуродов А Серияна яхши билишини таъкидлаш лозим. Қолаверса, у ўтган мавсум Сардинияда тўп тепди. У бош мураббий Давиде Никола жамоасини сезиларли даражада кучайтиришга қодир.
Тўғри Лападула ва Паволетти зўр ўйинчилар, лекин улар ёши ўтиб бораётгани учун ҳар доим ҳам жисмоний тайёрлигини барқарор ушлай олмаяпти, - деди Тициано Де Патре.
Рим клуби спорт директори Флориан Гисольфи Элдор Шомуродов масаласида “Кальяри” ва “Эмполи”нинг “Рома” хўжайинларига маъқул келадиган якуний таклифларини кутишга қарор қилган.
La Gazzetta dello Sport нашрига кўра, “Рома” бош мураббий Клаудио Раньерига янги марказий ҳужумчи олиб бермоқчи. Бироқ бу трансфер Элдор Шомуродовга муносиб харидор чиққанидан кейин амалга оширилади.
Сўнгги маълумотларга қараганда, пойтахт клуби Франция чемпионатида “Ренн” шарафини ҳимоя қилаётган 22 ёшли марказий ҳужумчи Арно Калимуэндони олишни мўлжаллаяпти.
Лекин францияликлар ўз ҳужумчиси учун 20 миллион евро талаб қилаётгани “Рома” мутасаддиларини қониқтираётгани йўқ.
Юқоридаги маълумотлардан маълум бўладики, Элдор Шомуродов фаолиятини қайси клубда давом эттириши ва трансфер қачон амалга оширилиши ҳали аниқмас. Легионеримиз мавсумни “Рома”да якунлаб қўйиши ҳам эҳтимолдан холи эмас... “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмаслиги аён бўлиб қолди (видео)
"Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб бориши айтилди
Тимур Кападзе Қозоғистонда футболни ривожлантириш бўйича қандай маслаҳат берди?
"Газини бос" Криштиану! Бу келишувдан сўнг Роналду янада бойиб кетади
Карло Анчелотти "'эл-класико"даги мағлубият ҳақида нималар деди?
Фабрицио Романо Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га трансфери бўйича маълумот берди