06:51 / 16.01.2025
706

Ҳусановга «ПСЖ» ва «Реал» ҳам қизиқиш билдирди, аммо «Сити» билан трансфер пойгасига қўшилмади

Ҳусановга «ПСЖ» ва «Реал» ҳам қизиқиш билдирди, аммо «Сити» билан трансфер пойгасига қўшилмади
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ушбу ҳафта охиригача «Манчестер Сити» аъзоси сифатида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Daily Mirror журналисти Райан Тэйлорнинг ёзишича, Франция чемпионатида ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган ўзбекистонлик 20 ёшли футболчига «ПСЖ» ҳамда «Реал» ҳам қизиқиш билдирган, аммо бу клублар «Манчестер Сити» билан трансфер курашига қўшилишни хоҳламаган.

Қайд этилишича, Абдуқодир Ҳусанов ҳам унинг трансферини шахсан Пеп Гвардиола маъқуллаганини билгач, фақат «Манчестер Сити»га ўтишни истаган.

Манба хабарига кўра, Ҳусановнинг Буюк Британияга ишлаш ҳуқуқини берувчи визаси тайёр бўлган ва у жума куни Франциядан Англияга келиб, тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Сити» Ҳусанов учун «Ланс»га 33,75 млн фунт (40 млн евро) стерлинг тўлайди. Унга Манчестер клубидан ташқари, Англиянинг «Нюкасл», «Вест Ҳэм», «Эвертон» клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт