Маълумки, таниқли инсайдер Фабрицио Романо “Ланс” клубида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтиши бўйича барча келишувлар якунланганини маълум қилди. Романо трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этиши ва қўшимча равишда 10 миллион евро бонус кўзда тутилганини таъкидлади.
Шундан сўнг мухлислар ушбу трансфернинг расман эълон қилиниши кутишни бошлади. Бундан ташқари, Романо 48 соат ичида барчаси ҳал бўлиши ҳақида маълумот берган эди.
Бироқ кўпчиликка қизиқ, нега 48 соатдан ҳам кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, трансфер ҳали эълон қилинмади?
Бунинг асосий сабаби — виза масаласи. Маълумки, Буюк Британиянинг Европадан ажралиши ортидан мамлакатга кириш ва ишлаш визаси олиш жараёни сезиларли даражада мураккаблашган. Абдуқодир Ҳусанов ҳам Британиянинг ишчи визасини олиши шарт ва бу жараён маълум вақтни талаб қилаётган бўлиши мумкин.
Тахминларга кўра, ушбу масала яқин кунларда тўлиқ ҳал этилади. Шундан сўнг, терма жамоамиз аъзоси сифатида Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” футболчиси сифатида расман таништирилиши кутилмоқда.
Шундай экан, турли шубҳали гаплар ёки қўшимча тахминлардан ҳозирча тийилиш мақсадга мувофиқ. Ҳаммаси яқин орада аниқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар