Хабарингиз бор, Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" жорий мавсумда қониқарсиз натижалар қайд этмоқда. Клубнинг асосий футболчилари эса бир неча ойдан буён жароҳатлар сабаб майдонга туша олишмаяпти.
АПЛнинг сунгги турида "шаҳарликлар" "Брентфорд" билан 2:2 ҳисобида дурангни қайд этди. Шундан сунг испаниялик мутахассис ўтган ёзги трансферлар ойнасида шахсан ўзи клубга янги ўйинчиларнинг трансферини хоҳламагани ҳақида гапирди.
"Клуб ёзда мендан трансферлар ҳақида суради. Бироқ, мен ҳеч ким билан шартнома имзолаш керак эмаслигини айтган эдим. Аммо мавсум давомидаги жароҳатлар туфайли қишда буни қилишимиз кераклигини тушуниб етдим"- деди 53 ёшли бош мураббий.
Маълумот учун, клуб мутасаддилари қишги трансферлар ойнасида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов, "Палмейрас"дан Витор Рейс ҳамда "Айнтрахт"дан Омар Мармуш каби футболчиларни ўз таркибига қушиб олишга яқин турибти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар