“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа тўпурари Эрлинг Холандни узоқ муддатли шартномага кўндирди.
Томонлар 2022 йилнинг ёзида бошланган ҳамкорликни 2034 йилгача узайтиришди. Янги келишувга кўра, Холанд клубда энг катта маош оладиган ўйинчига айланди.
24 ёшли футболчи 9,5 йиллик шартномага имзо чекканининг сабабини келажагидан хотиржам тарзда тўп тепиш истаги билан изоҳлади.
- Энди бор эътиборимни ўзимни янада кучайтириш имконига эга бўлганимга қаратаман. Чунки бу ерда узоқ қолишим аниқлигини биламан. Мен диққат-эътиборимни яхши ўйнаш ва имкониятларимни янада оширишга қаратганман. Одамлат талабчан бўлишини ва менга босим ўтказишини яхши кўраман, - деди Эрлинг Холанд.
“Шаҳарликлар”нинг бугунги кундаги энг зўр тўпурари Норвегиянинг “Брюне” ва “Молде” клубларидан етишиб чиққан. Бир йил Австриянинг “Зальцбург” жамоасида тўп тепганидан кейин 2020 йилнинг январида уни “Боруссия Дортмунд” ўз сафига қўшиб олган эди.
Моҳир тўпурар Англия Премьер-лигасига 2022 йилнинг ёзида кўчиб ўтди. Холанд ҳозирга қадар клублар миқёсидаги мусобақаларда жами 309 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 246 та гол ва 51 та ассист ёздириб қўйди.
Бундан ташқари, моҳир тўпурар халқаро миқёсда ҳам тинимсиз гол урмоқда. Эрлинг Норвегия миллий терма жамоаси сафида 39 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 38 маротаба ишғол қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар