date
views 19 635

Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди

Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди
Абдуқодир Ҳусановнинг "Ланс"дан "Манчестер Сити"га ўтишига оз вақт қолмоқда.

Айни дамда футболчи ва унинг агенти "Манчестер Сити" бош офисида бўлиб турибди.

Кеча, 17 январь куни футболчи янги клуби учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Яқин вақтларда Абдуқодир Ҳусановнинг "шаҳарликлар" таркибига ўтгани расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, АПЛдаги илк ўзбек ўғлони Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да 45-рақамда ўйнаши кутилмоқда.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт