09:00 / 18.01.2025
2 705

“Манчестер Сити” трансфер рекордини янгилайди

“Манчестер Сити” трансфер рекордини янгилайди
“Манчестер Сити” ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга жиддий бел боғлаган. “Шаҳарликлар” Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни транфер қилиш орқали ҳимоя марказини мустаҳкамлади.

Энди навбат қанотларга. Манчестерликлар чап томон ҳимоясига “Ювентус” вакили Андреа Камбьязони олиб келмоқчи.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, Англиянинг амалдаги чемпиони 24 ёшли футболчи трансфери учун 70 миллион евро тикиши кутилмоқда.

Агар бу трансфер айнан мана шу суммага амалга ошса, янги трансфер рекорди бўлади. Чунки ҳозирга қадар энг катта суммага трансфер қилинган қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ҳисобланади. ПСЖ бу ўйинчи учун 68 миллион евро сарфлаган. Шунингдек, “Челси” испаниялик қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья учун 65 миллион евро тўлаган.

Хосеп Гвардиола Камбьязони клубни тарк этиш истагини билдирган 34 ёшли Кайл Уокер ўрнида ўйнатишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт