date
views 1 938

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да 45-рақамда ўйнайди

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да 45-рақамда ўйнайди
«Манчестер Сити» клуби Абдуқодир Ҳусанов трансферини расман эълон қилмаган бўлса-да, унинг клуб спорт директори Чики Бегиристайн билан тушган сурати тармоқларда тарқалди.

Қозоғистон сайтларининг ёзишича, ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи шартнома имзолаш Манчестерга етиб борган. У билан агенти Ғайрат Хасбулиндан ташқари, футболчининг вакили сифатида қозоғистонлик Улуғбек Асанбаев ҳам борган.

Meta-ratings.kz сайтининг қайд этишича, шартнома имзолаш чоғида «Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳам иштирок этган. Айнан испаниялик мураббий Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини истаган.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов куни кеча Манчестерда тиббий кўрикдан ўтганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да 45-рақамда ўйнайди