Каталониянинг машҳур "Барселона" клуби Испания чемпионатининг 20-турида "Хетафе" жамоасига қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, деб хабар бермоқда sportarena.kz.
Шу тариқа, "кўк-гранаталилар" Испания чемпионатида бир неча ўйин кетма-кет дарвозасига гол ўтказиб юборадиган серия бўйича клуб антирекордини такрорлади.
Ханс-Дитер Фликнинг шогирдлари Испания чемпионатининг охирги тўққизта ўйинида камида бир мартадан гол ўтказиб юборишди. Бу каби серия охирги марта 2018 йилда, Эрнесто Вальверде бошчилигида содир бўлган эди.
20 ўйиндан кейин каталон клуби 39 очко тўплаб, Ла Лиганинг турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Хетафе" эса 20 очко билан 16-поғонани банд этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар