АҚШ нинг Лос-Анджелес шаҳридаги "UFC 311" турнири якунланди.
Мусобақанинг main event жангида енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачев бразилиялик Ренато Мойканони 1-раунддаёқ сабмишн эвазига таслим қилиб, камарини ўзида сақлаб қолди.
“Мен ҳар доим маррага бораман. Бу ҳафта давомида ва бутун машғулот давомида мен буни қила оламан дедим. Мен фақат қафасга чиқиб, ўз ишимни қиламан. Кейинги даъвогар ким бўлиши керак? Рақиб излаш менинг ишим эмас. Агар кимдир бу камарни олмоқчи бўлса, қафасга кириши мумкин”, — деди Махачев жангдан кейин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар