Испания чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Реал Мадрид” – “Лас-Палмас” учрашуви 19 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.
Ўйиннинг илк сониялариданоқ меҳмонлар ҳужумга ўтди ва бу ўз натижасини беди. Фабиу Сильва 29-сонияда ҳисобни очди.
Гол ўтказиб юборганидан сўнг жаҳли чиққан мадридликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ тўртта гол урди, уларнинг учтаси ҳисобга олинди. Мбаппедан дубль, Браим Диас ҳам ўз фамилиясини таблога ёздириб қўйди.
Иккинчи бўлимда ҳам Мадрид клуби ҳужумкор бошлади. 57-дақиқага келиб Родриго яна бир гол уриб, ҳисобни янада йириклаштирди. Ўйиннинг иккинчи қисмида ҳам “Реал” иккита гол урди, бироқ улар ҳам ўйиндан ташқари ҳолат сабаб бекор қилинди.
"Реал" — "Лас-Пальмас" 4:1
Голлар: 0:1 – 1 Фабиу Силва, 1:1 – 18, пенальти Мбаппе, 2:1 – 33 Браим Диас, 3:1 – 36 Мбаппе, 4:1 – 57 Родриго.
"Реал": Куртуа, Фран Гарсия, Рюдигер (Алаба, 76), Асенсио, Васкес (Агуадо, 87), Вальверде, Себальос (Андрес, 83), Беллингем, Браим Диас (Гюлер, 76), Родриго (Эндрик, 84), Мбаппе.
"Лас-Пальмас": Силлессен, Муньос (Луаодис, 58), Маккенна, Эрцог (Бенито Рамирес, 46), Суарес, Молейро (Фустер, 58), Родригес, Мармоль, Хави Муньос, Сандро Рамирес (Кардона, 80), Фабиу Силва (Макберни, 69).
Огоҳлантириш: Сандро Рамирес (45+3).
Четлатиш: Бенито Рамирес (64).
Шундай қилиб, 20-турдан сўнг “Реал Мадрид” 46 очко билан 1-ўринга чиқиб олди. Жамоа ҳамшаҳари “Атлетико”дан 2, асосий рақиби ҳисобланган “Барселона”дан 7 очко илгарилаб кетди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар