Фото: AS
Флорентино Перес бешинчи муддатга «Реал» президенти этиб сайланди.
Мадрид клубининг амалдаги президенти ўз ишини 2029 йилгача давом эттирадиган бўлди. Перес бу лавозим учун ягона номзод эди.
Перес ўзи ягона номзод бўлган 2009 йилдан бери Мадрид клуби президенти сифатида ишлаб келмоқда. 2013, 2017 ва 2021 йилги сайловларда ҳам унга рақиб бўлмаган.
Маълумот учун, 77 ёшли функционер «Реал» тарихидаги энг совриндор президент саналади. Унинг даврида клуб 37 та титул, жумладан, 7 бор ЕЧЛ кубогини қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар