“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти “Лас-Пальмас”га қарши ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Жамоанинг охирги ўйинлари ҳақида
“Менга сўнгги ўйинларда жамоамиз ёмон ўйнаётганини айтишди. Аммо шуни таъкидлашим керакки, ҳозирда биз Ла Лиганинг турнир жадвалида етакчилик қиляпмиз. Бу эса танқид қилувчилар учун етарли жавобдир.”
Жамоанинг ўйин сифати ҳақида
"Мадрид Ла Лиганинг энг яхши жамоасими? Биз ўзимизни энг яхшиси деб айта олмаймиз. Ҳеч бир жамоа мукаммал эмас. Биз футболчиларимиз имкониятлари ва сифатидан келиб чиқиб, ўйин ўтказишга ҳаракат қиляпмиз."
Жарима зарбалари ҳақида
"Агар кимлар 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширади, деб сўрасангиз, жавобим шундай: Винисиус, Мбаппе ва Беллингем."
Мухлислар реакцияси ҳақида
"“Бернабеу”даги ҳуштакбозлик оғир ботади, чунки бу бизнинг мухлисларимиздан келади. Бироқ, менимча, бу бизга ёрдам берди. Футболчилар тезда бу вазиятга жавоб беришди ва ўзларини кўрсатишди."
Алабанинг қайтиши ҳақида
"Алабанинг сафга қайтиши барчамиз учун қувончли. Сиз буни футболчилар ва стадион мухлисларининг реакциясидан кўрдингиз. Майдонга фақат ажойиб футболчи эмас, балки ҳақиқий етакчи ва йўлбошчи қайтганини ҳамма англади."
Анчелоттининг бу сўзлари жамоанинг ҳолати ва мухлислар билан ўзаро муносабатларини очиб берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар