20:30 / 27.10.2016
8 858

Нима учун спортчимиздан медалини олиб қўйишди?

Нима учун спортчимиздан медалини олиб қўйишди?

Тўққиз спортчи, жумладан 2008 йилги Олимпия ўйинларининг олти нафар медалчиси такрорий допинг-намуналари таҳлилидан сўнг четлаштирилди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси сайтида хабар берилган, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.

Чоршанба куни ХОҚ энг замонавий илмий таҳлил усуллари орқали такрорий текширувда допинг намуналари ижобий натижа берган спортчиларга нисбатан санкция қўллади.

Ўзбекистонлик эркин курашчи Сослан Тигиевда тақиқланган туринабол (4-хлородегидрометилтестостерон) моддаси топилди.

Шунингдек, Олимпиада-2008 медалларидан қозоғистонлик Таймураз Тигиев, украиналик оғир атлетикачи Ольга Коробка, белоруслик оғир атлетикачи Андрей Рыбаков, белоруслик оғир атлетикачи Анастасия Новикова ҳамда россиялик югуриш устаси Екатерина Волковалар маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ХОҚ Пекин ва Лондондаги Олимпия ўйинларида олинган допинг-намуналарини икки маротаба қайта текширувдан ўтказганди. Унинг доирасида 2008 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби Артур Таймазов олтин медалдан маҳрум этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нима учун спортчимиздан медалини олиб қўйишди?