
“Реал” президенти Флорентино Перес фавқулодда матбуот анжумани ташкил қилиб, ОАВ вакилларини чақирди. Анжуман Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.
Журналистлар ушбу тадбирда Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг истеъфосини эълон қилишини тахмин қилишмоқда. Италиялик мутахассиснинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида анчадан бери турли гап-сўзлар юрибди.
Бундай гап сўзлар “Реал”нинг Испания чемпионатида “Атлетик”дан учраган мағлубиятидан кейин янада авж олди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар