09:47 / 21.01.2025
303

Абдусатторов ғалаба эвазига нуфузли турнир пешқадамига айланди

Абдусатторов ғалаба эвазига нуфузли турнир пешқадамига айланди
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий «Tata Steel Chess-2025» мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли турнирнинг «Мастерс» гуруҳида Нодирбек Абдусатторов баҳс олиб боряпти. Кеча ўтказилган учинчи тур баҳсида Абдусатторов қаторасига иккинчи ғалабасини тантана қилди. У қора доналарда ўйнашига қарамай, мезбон шахматчи Макс Вармердамни мағлубиятга учратди.

Қувонарлиси, Нодирбек 1 дуранг ва 2 ғалаба билан 2,5 очко тўплаган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамликни қўлга олди. Ҳамюрти Аржун Эргаисини таслим эта олган ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа ҳам ўз очколарини 2,5 тага етказиб олди. Учинчи турнинг марказий партиясида ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу америкалик Фабиано Каруана билан муросага келди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт