Қаршининг "Насаф" клуби легионер дарвозабон билан шартнома имзолади. Бу ҳақда "аждарлар" матбуоти хабар берди.
"Янги мавсум учун пухта тайёргарлик кўраётган “аждарлар” трансфер ойнасида янги футболчиларни жалб қилишда давом этади.
Жамоамизга янги украиналик дарвозабон келиб қўшилди. Олександр Воробей фаолияти давомида Украинанинг “Волин”, “Рух”, “Виктория”, “Алянс” ва сўнги мавсумни Грузиянинг “Гагра” жамоасида ўтказган.
Олександр жамоамиз билан бир йиллик келишувга эришди. “Насаф” оиласига хуш келибсан, Олександр!", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2024 йил якунида жамоанинг иккинчи посбони Умид Эргашев "Навбаҳор"га кўчиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар