Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг еттинчи турида ПСЖдан 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраган “Манчестер Сити” мусобақа жадвалида хавфли ҳудуд – 25-ўринга тушиб қолди.
Янги форматда ўтказилаётган турнир қоидасига кўра, жами 36 та иштирокчидан фақат 24 таси мусобақани давом эттиради.
Opta статистика платформаси компьютери “Манчестер Сити”нинг Чемпионлар лигасидаги юришини давом эттириш имкониятини ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, “шаҳарликлар”нинг мусобақада қолиш имконияти 63,8 фоизга баҳоланмоқда. Бунинг учун Хосеп Гвардиола шогирдлари умумий босқичнинг охирги – саккизинчи турида Бельгиянинг “Брюгге” жамоасини мағлуб этиши керак.
Абдуқодир Ҳусановнинг янги жамоаси тўғридан-тўғри нимчорак финалга чиқиш имкониятидан айрилган. Агар “Манчестер Сити” охирги учрашувда ғолиб чиқиб, 25-поғонадан юқори кўтарила олса, нимчорак финалга чиқиш учун бўладиган ўтиш ўйинларида қатнашади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар