Ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Роберт Уиттакер чеченистонлик Хамзат Чимаев билан жангда анчагина қийин аҳволга тушиб қолганди. Ўшанда австралиялик спортчининг пастки олд тишларининг бир қисми силжиб кетган. Бугунга келиб эса Уиттакер жароҳатдан деярли тикланганини маълум қилди.
“Қайта тикланиш ҳамма кутганидан ҳам тезроқ кечди. Рости, бу тишлардан чарчаган эдим. Шу боис улардан бутунлай халос бўлдим ва ўрнига имплантлар қўйдирдим. Айни пайтдда ҳаммаси жойида. Тўрт ҳафтадан кейин машғулотларга қайтаман”, - деди Роберт Уиттакер Ариэль Хельванининг подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Уиттакер Хамзат Чимаевга қарши жангнинг биринчи раундидаёқ сабмишн эвазига мағлубиятга учраган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар