“TNT Sports” нашрининг эксперти “Манчестер Сити”нинг янги ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Назаримда, Абдуқодир Францияда энг яхши 3 та ҳимоячиларидан бири бўлган. 18 ой аввал Беларусияда ҳаракат қилган футболчи энди Англияда тўп тепади. У Гвардиола таъкидлаганидек жисмонан жуда кучли, иккинчи қаватдаги курашларнинг барчасида ғалаба қозонади.
Шу билан бирга, у жуда тезкор ҳимоячи ҳам ҳисобланади. Ҳусанов фақат тўп билан ишлаш бўйича бироз ўз устида ишлаши талаб қилинади. Менимча, шу билан ҳам, Лига 1 да энг яхши фулбеклардан бири бўлган” – дея таъриф бериб ўтди.
Хабарингиз бор, 20 ёшли ҳимоячимиз бонуслар билан бирга 50 миллион еврога “шаҳарликлар” сафига кўчиб ўтиб, 2029 йилгача амал қиладиган шартнома имзолаган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар