19:00 / 24.01.2025
4 804

Рўзиқул Бердиев "Насаф" клубининг режалари ҳақида гапирди

Рўзиқул Бердиев "Насаф" клубининг режалари ҳақида гапирди
"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев клуб матбуот хизматига берган интервьюсида жамоанинг кейинги режалари хусусида тўхталиб ўтди.

"Йиғинимизнинг биринчи босқичини 3 январдан 16 январгача ўтказдик. Ундан кейин жамоамиз аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди.

Ҳозирги пайтда йиғиннинг иккинчи босқичини бошлаб юборганмиз, бу 19 январдан 29 январгача Қаршидаги қароргоҳимизда олиб борилади. Унда асосан жисмоний ҳолатларни тиклашга эътибор қаратилади.

3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Унда бир қатор ўйинларда майдонга тушамиз. Бу босқич биз учун жуда муҳим. 10 га яқин баҳсда кўпроқ ўйин амалиёти, жисмоний ҳолатни яхшилаш устида иш олиб борилади. Ўйлайманки, мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди. Рақиб сифатида Россия, Украина, Европа жамоалари билан назорат учрашувларида қатнашиб, чемпионатга тайёргарлик кўрамиз.

Ҳозир жамоамиз тўлиқ таркибда эмас. Кўп ўйинчиларимиз терма жамоага жалб қилинган. Шунга қарамасдан, таркибга янги футболчилар келиб қўшилди, хусусан, ўринбосарлар ва 1-лига жамоамиздан ҳам. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказилмоқда", – деди Бердиев.

Аввалроқ "Насаф" албаниялик форвард Рубин Хебай трансферини эълон қилган эди.

Манба: "Насаф" матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт