23:40 / 25.01.2025
21 473

“Пахтакор”нинг Сербия клуби билан ўртоқлик ўйини жанжал билан тугади (видео)

“Пахтакор”нинг Сербия клуби билан ўртоқлик ўйини жанжал билан тугади (видео)
Фото: “Пахтакор” матбуот хизмати
Туркияда тайёргарлик кўраётган “Пахтакор” Анталиядаги иккинчи йиғини доирасида 24 январь, жума куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Сербиянинг “Раднички Ниш” жамоасига қарши баҳснинг иккинчи бўлимида серблар иккита гол урган бўлса, тошкентликлардан Диёр Холматов битта голи билан жавоб қайтарди, холос – 1:2.

Ўртоқлик мақомидаги ўйин жанжал сабабли эрта якунланди. Захирадан майдонга тушган Достонбек Ҳамдамов 85-дақиқада рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатгач, сербиялик ҳимоячи ўрнидан туриб орани очиқ қилишга тушди ва бу жанжал икки жамоанинг оммавий тортишувига айланиб кетди. Натижада полшалик ҳакамлар ўйинни 87-дақиқадаёқ якунлашга мажбур бўлди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт