01:31 / 26.01.2025
17 542

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида қандай фикр билдирди?

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида қандай фикр билдирди?
Англия Премьер-лигаси 22-тури доирасидаги марказий баҳсда тарихий воқеа рўй берди. «Манчестер Сити» - «Челси» учрашувида Абдуқодир Ҳусанов АПЛда илк бор майдонга тушган ўзбекистонлик футболчи бўлди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Абдуқодир Ҳусановнинг хатосидан кейин Мадуэкке ҳисобни очган, кўп ўтмай ҳимоячимиз Палмерга нисбатан қўполлигидан кейин огоҳлантирилган бўлса-да, қолган дақиқаларда 20 ёшли футболчи ўзига ишонган ҳолда тўп сурди.

42-дақиқада Гвардиол ҳисобни тенглаштирган бўлса, Абдуқодир 54-дақиқада захирага олинди ва у майдонни тарк этаётганда Гвардиола уни қўллаб-қувватлади.

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Челси"га (3:1) қарши ўйиндан сўнг Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида гапирди.

"Абдуқодирга осон эмас. У жамоа билан бир мартагина машғулот ўтказди ва шундан кейин Николас Жэксон, Коул Палмер, Мадуэке ва Санчо каби футболчиларга қарши ўйнади. Бундай ҳолат ёш ўйинчи сотиб олганингизда юз берадиган табиий жараён. Абдуқодир ўрганиб олади. Бу каби ҳаракатлар хулоса чиқариб олишнинг энг яхши усули", - дейди Пеп Гвардиола.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт