20:23 / 26.01.2025
9 613

Россиялик журналист Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деди?

Россиялик журналист Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деди?
Футбол бўйича Англия чемпионатининг 23-тур, марказий баҳси “Манчестер Сити” — “Челси” (3:1) ўйинидан кейин машҳур россиялик журналист Игор Рабинер пост қолдирди. Рабинер Ҳусановга яқин бўлган инсон билан гаплашганини таъкидлаган.

“Ҳаммаси жойида, жамоада барча қўллаб-қувватлаган, хусусан Грилиш алоҳида ёнига келган. Голга сабаб бўлган хато эса ҳаяжондан эмас, ҳатто “Ланс”даги дебютда ҳаяжон кўпроқ бўлганини айтди. Кўпроқ сабаб, ўйин тонуси билан боғлиқ. У “Ланс”даги сўнгги ўйинини ахир 22 декабрда “ПСЖ” билан бир ой олдин ўтказганди. Шундан сўнг “Сити” билан музокаралар бошланди, натижа жароҳатдан сақлаш мақсадида клуб уни нафақат ўйинлар, балки умумий гуруҳ машғулотларидан ҳам четлатди. Катта пул масаласи”, – деб ёзади журналист.

Фото: Getty Images
Игорга кўра, Ҳусанов Манчестерга келгач эса икки марта машғулот ўтказди ва бирданига “Челси” билан ўйинга тушди.

“Шу ҳолатдаям Пеп ишонгани қизиқ, демак у машғулотларда нимадир кўрсата олган. Ҳусанов инглизчани тушунади, фақат гапира олмайди. Французчада сўзлаша олади.

Ўйиндаги илк ҳаракатлар нормал бўлди, олдинга яхши пас амалга оширди. Балким шундан сўнг диққатини йўқотиб қўйди, ўша ўйин ва машғулотлардан узоқ бўлгани учун тонус етишмади. Аммо кейин ўзига келди, жамоа ғалаба қозонди - демак айни дамда у нормал руҳий ҳолатда. Абдуқодирга омад!”, – дея қўшимча қилган Рабинер.

Аввалроқ Пеп Гвардиоладан Абдуқодир Ҳусановнинг илк учрашуви ва хатоси ҳақида гапирганди.

“У инглиз тилида гапирмайди, шунинг учун биз Абдуқодир билан ҳали тўғридан-тўғри мулоқот қилолмаяпмиз. Унда ҳаммаси жойида бўлади. У ҳали фақат битта ёки иккита машғулотда қатнашди. Мен Чемпионлар Лигасидаги муҳим ўйинни инобатга олган ҳолда, Жон Стоунзни жароҳатидан кейин майдонга туширишга шошилтиришни истамагандим. У ўйиндаги ҳолатдан хулоса қилади”, деган эди “Манчестер Сити” бош мураббийи.

Маълумот учун, “шаҳарликлар” ўзбекистонлик ҳимоячининг хатосидан сўнг тўп ўтказиб юборди. Абдуқодир Ҳусанов дастлабки 5 дақиқада босим сабаб ўйинга мослашиб кета олмади. Кейинчалик бехато ҳаракат қилди.

Учрашувда Гвардиола шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳусанов 54 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт