Ўтган йили "Насаф" билан азалий орзуси бўлган - чемпионликни қўлга киритган бош мураббий Рўзиқул Бердиев расман янги мавсумда ҳам қаршиликлар жамоасини бошқаришда давом этади.
Клуб раҳбарияти амалдаги бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан шартномани узайтирилганлиги ҳақида "Насаф" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Яна хабарда келтирилишича, жамоанинг мураббийлар штаби билан ҳам амалдаги меҳнат шартномалари узайтирилган.
"Насаф" Рўзиқул Бердиев бош мураббийлиги даврида Ўзбекистон чемпионатининг беш карра бронза медаллари ва уч марта кумуш медаллари соҳибига айланди, шунингдек, тўрт марта Ўзбекистон Кубоги ва уч марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. Ўтган мавсумда жамоа Бердиев қўл остида орзиқиб кутилган чемпионликни қўлга киритди.
5 карра йил мураббийи ва 2 марта Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб топилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар