Аввалроқ “Ал-Ҳилол” клуби бразилиялик ҳужумчи Неймар билан хайрлашганини эълон қилганди. Футболчи жамоани тарк этаётганда ўз фикрларини билдирди.
“Саудия Арабистонининг қандай мамлакат эканини энди яхши биламан. “Ал-Ҳилол”даги дўстларга ва мухлисларга – раҳмат! Саудия Арабистонига раҳмат, мен ва оиламга янги уй ва янги таассуротлар ҳадя қилгани учун.
Сизнинг муҳаббатингизни ва ўйинга бўлган иштиёқингизни доим ҳис қилдим. 2034 йилгача клуб ва мамлакатингизнинг ривожланишини кузатиб бораман. Сизни ажойиб келажак кутмоқда, чунки катта ўзгаришлар содир бўлмоқда. Сизларни қўллаб-қувватлайман!”, – деб ёзди Неймар.
Маълумот учун, Неймар “Ал-Ҳилол”даги фаолияти давомида жами 7 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди. У Бразилиянинг “Сантос” клубига қайтмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар