ЦСКА, "Локомотив" ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов Абдуқодир Ҳусановнинг "Ланс"дан "Манчестер Сити"га ўтгани ҳақида фикр билдирди.
"Мамлакат футболи даражасини терма жамоа баҳолайди. Осиё кубоги анча муваффақиятли ўтди. Қолаверса, хорижда тўп сураётган футболчилар ҳам ўзига хос ўлчов саналади. ЦСКАда, "Рома"да ва энди "Сити"да ҳам ўзбекистонлик футболчи бор. Ҳусанов АПЛ тарихидаги илк ўзбекистонлик саналади. Худо хоҳласа, у Англияда ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлади. Кўрамиз, балки Аббосбек ҳам яқин орада қаергадир кетар", - деди Денисов "Championat.com" нашрига берган интервьюсида.
Айни вақтда Денисов фаолиятини Россия медиа футбол жамоаси "СКА-Ростов" таркибида давом эттирмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар