Кеча "Рубин" матбуот хизмати ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клубига кетаётган ҳақида хабар қилган эди.
Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клуби матбуот хизмати мазкур трансферни эълон қилди. Унга кўра, Раҳмоналиев Озарбайжон клуби сафида 1 йил ижара асосида тўп тепади.
Маълумот ўрнида, Умарали Раҳмоналиев 2022 йилнинг декабрида "Рубин"га ўтган ва 27 ўйинда майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, "Сабаҳ" айни пайтда Озарбайжон чемпионатида 20 турдан кейин 28 очко билан 5-ўринда бормоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар