ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев жароҳат олгани сабабли сафдан чиққан эди.
Айнан ушбу жароҳати сабабли Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг "Ордабаси" клубига қарши назорат учрашувида иштирок эта олмади.
Аббосбек Файзуллаевнинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида армиячилар клуби бош шифокори Эдуард Безуглов қуйидагиларни айтди.
"Барчаси режа бўйича кетмоқда. Аббосбек Абу-Дабидаги клубнинг иккинчи ўқув-машғулот йиғинини умумий гуруҳда ўтказиши керак эди. Шундай бўлди ҳам. Ҳозир у умумий гуруҳ билан бирга машғулотларда қатнашмоқда ва ўзини яхши ҳис қиляпти. Насиб қилса, "Ростов"га қарши баҳсда майдонга тушади", - деб айтди клуб бош шифокори.
Эслатиб ўтамиз, ЦСКА РПЛ Қишки кубоги доирасида "Ростов"га қарши эртага кечқурун ўйин ўтказади.
Манба: bobsoccer.ru “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар