УЕФАнинг энг нуфузли турнирларидан бири – Европа лигасида умумий босқич якунланиб, 36 та жамоадан 24 таси бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Элдор Шомуродов “Рома”нинг “Айнтрахт”га қарши учрашувида гол уриб, янги форматда ўтказилаётган ушбу мусобақадаги голлари ҳисобини очди.
Бу ғалаба “Рома”га халқаро майдондаги юришини давом эттириш имконини берди.
УЕФАнинг янги форматдаги халқаро турнирлари – Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси умумий босқичида 36 тадан жамоа қатнашди. Кучли саккизликдан ўрин олган клублар тўғридан-тўғри нимчорак финалга чиқади. 9-24-ўрин соҳиблари плей-оффнинг ўтиш учрашувларида ўзаро куч синашади. Қолган 12 жамоа мусобақани тарк этади.
“Рома” клуби 15-ўрин соҳиби сифатида 1/16 финалда ўйнашига тўғри келади. Римликлар билан бирга 9-24-ўринларни банд этган “Будё-Глимт”, “Андерлехт”, “Стяуа”, “Аякс”, “Реал Сосьедад”, Галатасарой”, “Виктория Пльзень”, “Ференцварош”, “Порту, “Мидтьюлланд”, “Юнион”, “АЗ Алкмар”, ПАОК, “Твенте”, “Фенербаҳче” ҳам ўтиш ўйинларида қатнашади.
Италия футболини ёритаётган tuttomercatoweb.com сайтига кўра, “Рома” нимчорак финалга чиқиш учун ўтиш учрашувида Венгриянинг “Ференцварош” ёки Португалиянинг “Порту” клубидан бирига тўқнаш келади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар