УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига қуръа ташланганидан хабарингиз бор. Унга кўра, Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал Мадрид" клуби кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"си билан баҳс олиб боради.
Дастлабки ўйин 11 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бўлса, жавоб беллашуви 18 февраль куни бўлиб ўтиши белгиланган.
Гап шундаки, "қироллик клуби"нинг 6 нафар асосий футболчиси илк тўқнашувда сариқ карточка билан жазоланса, "Бернабеу"да бўлиб ўтадиган жавоб беллашувини ўтказиб юборишади. Мазкур 6 нафар ўйинчилар: Камавинга, Тчуамени, Беллингем, Модрич, Рюдигер ва Эндрик. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар