«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов «Челси»га қарши учрашувдан сўнг тикланиб олгани ҳақида фикр билдирди.
«Қанчадан қанча ТОП ҳимоячилар Ҳусановдек хатоларга йўл қўяди. Мен «Челси»га қарши учрашувдаги хато учун Ҳусановни айбламоқчи эмасман.
Мен уни на жамоадошлари олдида, на шахсан ўзини танқид қилдим. У атиги 1 марта машғулот ўтказиб, «Челси»га қарши ўйнади. Янги жамоада, бошқа тилда суҳбатлашиладиган мамлакатда. Бундай шароитда мен ҳам АПЛда дебют қилсам, менга ёрдам беришларини истардим.
Ҳозирда Ҳусанов билан барчаси жойида. У машғулотларда ажойиб тарзда ишламоқда. У бор эътиборини ишга қаратган. Барчаси жойида», — деб фикр билдирди Гвардиола. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар