23:00 / 03.02.2025
158

"Реал Мадрид" – "Эспаньол" ўйинини бошқарган ҳакамлар четлатилди...

"Реал Мадрид" – "Эспаньол" ўйинини бошқарган ҳакамлар четлатилди...
Ла Лига 22-турида "Реал Мадрид" ва "Эспаньол" клублари ўртасидаги баҳсни бошқарган ҳакамлар вақтинчалик ишдан четлатилди.

"AS" нашрининг хабар беришича, бугун тонгда Испаниянинг биринчи ва иккинчи дивизион ҳакамлари Техник ҳакамлар қўмитаси раҳбарияти билан учрашди. Қўмита президенти Луис Медина Канталехо ўтган дам олиш кунлари ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хатолардан қаттиқ ғазабланганини билдирди.

Бундан ташқари, у ўнта ҳакамни вақтинча ишдан четлатгани ҳақида эълон қилди. Улар орасида "Эспаньол" – "Реал" учрашувининг бош ҳаками Алехандро Муниз Руиз ва унинг видеоассистенти Хавиер Иглесиас Виллануева ҳам бор.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт